Ўзбекистон терма жамоамиз мундиал олдидан сўнгги ва ҳал қилувчи йиғинни бошламоқда!
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати олдидан 5 май куни навбатдаги йиғинини бошламоқда. Мазкур йиғинда дастлаб маҳаллий чемпионатда фаолият юритаётган футболчилар иштирок этади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати олдидан 5 май куни навбатдаги йиғинини бошламоқда. Мазкур йиғинда дастлаб маҳаллий чемпионатда фаолият юритаётган футболчилар иштирок этади, легионерлар эса 26 майга қадар жамоа сафига келиб қўшилиши кутилмоқда.
Режага кўра, терма жамоа 26 май куни Америка Қўшма Штатларига йўл олади. У ерда жамоа бир қатор тайёргарлик машғулотларини ўтказиб, 1 июнь куни Канада терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Ушбу баҳс жамоанинг тайёргарлик даражасини текширишда муҳим аҳамият касб этади. Эътиборлиси, бу йиғин Жаҳон чемпионати олдидан сўнггиси бўлади. Шу сабабли ҳар бир машғулот ва ўйин максимал даражада жиддий қабул қилиниши кутилмоқда.








Терма жамоа бош мураббийи Фабио Каннаваро бошчилигидаги жамоамизга бўлажак мундиалда омад ва муваффақият тилаб қоламиз.