FutboldeSport Tahririyati 81

"Сити" билан чемпионлик тўқнашуви олдидан "Арсенал"да кутилмаган инқироз юзага келди

"Арсенал" сафida таркиб масаласида муаммолар чиқа бошлади. Риккардо Калафиори, Мартин Эдегор, Деклан Райс, Букайо Сака ва Юрриен Тимбер иштирок этмагани хавотир уйғотди.

"Сити" билан чемпионлик тўқнашуви олдидан "Арсенал"да кутилмаган инқироз юзага келди

"Манчестер Сити" 19 апрель куни ўз майдонида Англия Премьер-лигаси пешқадами "Арсенал"ни қабул қилади. Бўлажак тўқнашувдаги ғалаба Хосеп Гвардиола шогирдларига очколар ҳисобида "канонирлар"га тенглашиб олиш имконини беради.

Арсенал

Ана шундай муҳим учрашув олдидан лондонликлар сафида таркиб масаласида муаммолар чиқа бошлади.

Арсенал

Сўнгги маълумотларга қараганда, охирги машғулотларда беш нафар фуболчи – Риккардо Калафиори, Мартин Эдегор, Деклан Райс, Букайо Сака ва Юрриен Тимбер иштирок этмагани хавотир уйғотди.

Футболчи

Яқинда "Арсенал" ўз майдонида "Борнмут"га 1:2 ҳисобида ютқазган учрашувда тўдиқ ўйнаган Деклан Райснинг машғулотга чиқмагани кутилмаган воқеа бўлди.

Борнмут

Букайо Сака ҳали ҳам мушак муаммоларидан азият чекмоқда, шу сабаб у сўнгги учта ўйинни ўтказиб юборди, жамоа сардори Мартин Эдегор эса Лиссабонда "Спортинг"га қарши биринчи ўйинда олган тизза жароҳати сабаб майдонга чиқмаяпти.

Спортинг

Юрриен Тимбер ва Риккардо Калафиорининг умумий гуруҳ машғулотларида қатнашмаётгани ҳам Микель Артетанинг таркиб танлаш имкониятларини чеклайди.

Арсенал

Агар бу футболчилар 19 апрелда бўладиган мавсумнинг энг муҳим ўйинигача тиклана олмаса, бўлажак учрашувда "Манчестер Сити" фаворитга айланади.

Манчестер Сити
Футбол
Футбол
Футбол
Manba:Sports.uz
Ulashish: