FutboldeSport Tahririyati 63

“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Райан Шерки Ламин Ямалдан устун

Жорж Микаутадзе Райан Шеркини Ламин Ямалдан устун деб атadi. Шерки “Манчестер Сити”da яхши оʻynamoqda.

“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Райан Шерки Ламин Ямалдан устун

“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Райан Шерки ҳақида унинг собиқ жамоадоши Жорж Микаутадзе фикр билдириб, франциялик футболчига катта баҳо берди.

Райан Шерки

Ҳозир “Вильярреал” сафида ҳаракат қилаётган ҳужумчи илгари ўзи билан бирга “Лион”да ўйнаган Шеркини “Барселона” юлдузи Ламин Ямалдан устун қўйди.

Лион

- Футболчи сифатида бундай ўйинчиларни кўриш ёқади. Шерки Ямалдан кучлироқ. Чунки Шерки – бу Шерки. У икки оёқда ҳам бирдек яхши ўйнайди. Унда майдонни кўриш қобилияти кучли, гол уради, голли вазият яратади, стандартларни ижро этади. У ҳаммасини қила олади, - деди Жорж Микаутадзе Canal Plus журналистларига берган интервьюсида.

Манчестер Сити

Микаутадзе ўтган мавсум “Лион”да Шерки билан бирга тўп сурган ва улар 34 учрашувда бирга майдонга тушган.

Лион

22 ёшли Шерки ўтган ёзда 34 миллион фунт эвазига “Лион”дан “Манчестер Сити”га трансфер қилинди. У дебют мавсумидаёқ жамоанинг энг яхши футболчиларидан бирига айланди.

Футбол
Футбол
Футбол
Футбол
Футбол
Футбол

Жорий мавсумда француз футболчиси барча мусобақаларда 46 ўйинда қатнашиб, 23 та голда бевосита иштирок этди.

Manba:Sports.uz
Ulashish: