Bizning ijtimoiy tarmoqlarimiz

Futbol

ФИФА коронавирус сабаб ёзги трансфер ойнасини январгача узайтириши мумкин

ФИФА бўлажак ёзги трансфер ойнаси деталларини муҳокама қилмоқда.

«The Telegraph» нашрининг маълум қилишича, ташкилот ёзги трансфер ойнасини январь ойигача ёпмаслиги мумкин. Бунга сабаб – клублар коронавирус сабаб мусобақалар тўхтаб қолганидан сўнг молиявий томонлама ўнгланиб олишлари зарур. ФИФА вакиллари ушбу саволни клублар билан муҳокама қилмоқда. Айримлар бу таклифни қўллаб-қувватлашмоқда.

Кутилишича, клубларнинг харажатлари пандемия сабаб қисқаради. Улар нисбатан камроқ пул сарфлаши ва Жейдон Санчо каби йирик трансферларга қўл урмасликлари кутилмоқда.

Continue Reading
REKLAMA
Izoh berish uchun bosing

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi.